Тошкент ИЭСда 52 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

12:24 21 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
555 0

Иссиқлик электр станцияларида ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган электр энергиясини муқобил энергия манбалари асосида ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Айниқса, истеъмол катта бўлган куз-қиш мавсумида ушбу лойиҳаларнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент ИЭСда ўрнатилган қуёш панеллари орқали йилига ўртача 94 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Натижада йилига 30 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер