“Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлидан 47 ёшли киракашнинг 100 фоиз куйиб кетган жасади топилди

12:17 30 Май 2021 Жамият
754 0

2021 йил 28 май куни соат 19:00 ларда М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг Мирзаобод тумани, Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи 136-км.даги туман ҳокимлиги захира ер майдонидан Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи Ф.П.нинг (1974 й.т., судланмаган, киракаш) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби "Халқ сўзи"га маълум қилди.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими танасининг 100 фоиз куйиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

2021 йил 28 майда туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер