Тошкент давлат юридик университети талабалари Сенат фаолияти билан танишдилар

20:10 10 Март 2026 Сиёсат
321 0

Жорий йилнинг 10 март куни Тошкент давлат юридик университети талабалари Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ва Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашди.

Учрашув давомида талабалар Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Сенат аъзолари, жумладан Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзолари билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирлар, шунингдек, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, давлат бошқаруви ва парламент фаолиятига оид масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир давомида талабалар Сенат фаолияти, унинг қонунчилик жараёнидаги ўрни ҳамда парламент тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер