Тошкент давлат аграр университетида Наврўз шодиёналари

18:19 19 Март 2025 Жамият
220 0

Тошкент давлат аграр университетида баҳор ва янгиланиш айёми – Наврўз муносабати билан «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни университет ректори, профессор Нарзулло Обломурадов очиб, байрам иштирокчиларини самимий муборакбод этди:

“Наврўз – меҳр-оқибат, саховат ва эзгулик рамзи. Бугунги байрамни шундай илиқ кайфиятда қарши олаётганимиз қувонарли ҳол. Барчангизни ушбу файзли кун билан муборакбод этаман!” – деди у.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Замирахон Суюнова томонидан «Сўлим баҳор», «Мушкулдир», «Боғи шамол» каби куй ва қўшиқлар ижро этилиб, байрамона руҳ бахш этилди.

Шунингдек, миллий фольклор ансамбллари томонидан «Дўппи тикдим», «Ким оладиё», «Бойчечак» каби миллий қўшиқлар ижро этилди. «Аграр юлдузлари» ансамбли эса «Шоҳситамман» рақси ва «Баҳор вальси» миллий ашулалари билан саҳнани гўзаллик ва завққа тўлдирди.

Шодиёнага тўла ушбу тадбир университет жамоаси ва талабаларга ҳақиқий байрам кайфияти улашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер