Тошкент давлат аграр университетида ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — «Ҳосил байрами» кенг нишонланмоқда. Бугун Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари ва кенг жамоатчилик аъзолари иштирокида мазкур байрам кенг нишонланди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вилоят қишлоқ хўжалиги масъуллари, кластер раҳбарлари, фермерлар, тизим ташкилотлари вакиллари ва соҳада фаолият юритаётган кўплаб ишчи-ходимлар, деҳқонлар, шунингдек Тошкент давлат аграр университети вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мазкур тадбир доирасида Самарқанд вилояти ҳокими А.Бобоев ҳамда Тошкент давлат аграр университети ректори Н.Обломурадов томонидан илмий, техник ва амалий ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилмоқда:
Вилоятнинг аграр соҳасини ривожлантириш юзасидан илмий-амалий тадбирларини ташкил этиш;
Докторантлар ва магистрлик илмий-тадқиқот мавзуларини ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграция қилиш;
Давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, халқаро конференциялар ва бошқа илмий тадбирларни ташкил қилиш;

Ижтимоий дафтарларга, «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларни таълим олишига кўмаклашиш, хорижий тилларни ўргатиш, замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш;
Талабаларни ишлаб чиқаришда амалиётини ўташни ташкил этиш ва келгусида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик амалга оширилиши кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг