Тошкент давлат аграр университети фаолияти такомиллаштирилади
«Тошкент давлат аграр университети фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–135-сон, 11.04.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2030 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини (Университет) ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
— Университетнинг халқаро нуфузини ошириш ҳамда халқаро рейтинг ташкилотларининг топ-500 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритишга эришиш;
— илмий ишланмаларни тижоратлаштиришдан олинадиган маблағлар ҳажмини 3 бараварга ошириш;
— халқаро аккредитациядан ўтган таълим дастурлари сонини 4 бараварга ошириш.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
— аграр олий таълим муассасаларида белгиланган рўйхатда келтирилган таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади. Бунда ўқув жараёнларида назарий ва амалий машғулотлар улуши:
1-курсда – 60 фоиз назарий ва 40 фоиз амалий;
2-курсда – 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;
3-курсда – 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади;
— талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Университетнинг юқори курсларида ўқиш назарий таълимдан ажралган ҳолда 4 ой муддатга узлуксиз дуал таълим (талабалар амалиёти) асосида ташкил этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг