Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

14:49 15 Май 2023 Сиёсат
844 0

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дюла Ковач ҳамда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили Адриенн Геобел билан учрашди.

Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

Масаланинг техник ва иқтисодий жиҳатларини батафсил муҳокама этган ҳолда якуний тўхтамга келиш мақсадида икки мамлакат ваколатли органлари вакиллари иштирокида яқин орда музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер