Тошкент Ботаника боғи вақтинча ёпилди
Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент Ботаника боғида 2021/2022-ўқув йилида Президент мактабларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилади.
Шу муносабат билан жорий йил 23 июлдан 31 июлга қадар ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг