Тошкент аэропортида жойлашган меҳмонхона аукционга қўйилди
Аввал хабар қилинганидек, пойтахт аэропортида илк бор меҳмонхона очилади. У халқаро авиақатновлар терминали жўнаб кетиш залининг стерил ҳудудида жойлашган ва транзит йўловчилар учун мўлжалланган. Бугунги кунда меҳмонхона тўлиқ қуриб битказилган ва фойдаланишга тайёр.
“Uzbekistan Airports” компанияси ижарачи – меҳмонхона бошқарувини тўлиқ ўз қўлига оладиган меҳмонхона соҳасидаги профессионални қидирмоқда. Тегишли лот E-auksion.uz электрон платформасига жойлаштирилган. Умумий майдони 240 кв.м. бўлган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси йилига 1 296 000 000 сўм. Веб-сайтда жойлаштирилган техник топшириқларга жавоб берадиган компаниялар иштирок этиши мумкин. Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати — 2023 йил 30-октабр.
Таъкидлаш жоизки, меҳмонхона икки қаватда 24 та хонадан иборат бўлиб, ташриф буюрувчилар учун маълумот нуқтаси, ҳаммом ва душлар, 24 соатлик ресепшн ва парвозга индивидуал таклиф қилиш тизими мавжуд. Меҳмонхона таниқли рассом Бобур Исмоилов лойиҳасига кўра шарқона услубда яратилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг