Тошдан бўёқ учун хом ашё тайёрланмоқда

10:23 29 Май 2020 Иқтисодиёт
902 0

Фото: Zarnews

Самарқанд вилояти Жомбой туманида “B-MAX PLASTIC-GROUP” компанияси қошида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган масъулияти чекланган жамият шаклидаги 5 та корхона фаолият олиб боради.

“B-MAX BUILDING MATERIALS” корхонасида мармар тошдан 20 турдаги маҳсулот тайёрланади. Бу ерга хорижий давлатлардан энг сўнгги русумдаги лаборатория жиҳозлари ҳамда тош майдалаш ускуналари келтирилган. Тайёрланган маҳсулотнинг асосий қисми ички бозорга чиқарилади. Шунингдек, яқин қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинади.

Бундан ташқари ушбу маҳсулотлардан компания қошидаги бошқа корхоналарда хом ашё сифатида фойдаланади. Масалан, бу ерда тошдан олинган маҳсулотлардан бири бўёқ учун хом ашё “B-MAX PAINTS” корхонасида эса ана шу бўёқлар ишлаб чиқарилади. Бу ерда 60 нафарга яқин ёшлар меҳнат қилмоқда.

— 2019 йил апрель ойидан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқара бошладик, - дейди корхона бош директори Маъруф Рўзиев. —​ Хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги ускуналар ёрдамида сув ва алкид смоласи асосида 60 турдаги бўёқ тайёрлаяпмиз. Асосий хом ашёлардан бири алкид смоласи ҳам ўзимизнинг корхонада ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада кимё фанлари докторлари, магистрантлардан иборат малакали мутахассислар фаолият олиб боради.

Корхонада ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик жараёнларини такомиллаштириш бўйича доимий равишда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев,

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер