Тўрткўлда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади

12:15 26 Май 2024 Жамият
564 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда фуқаро ЙПХ ходимини калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ aхборот хизмати маълумот берди

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 2 минтақа йўл-патруль хизмати инспектори сафдор К.М. Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчасида хизмат олиб бораётган бўлган. 

Ўша вақтда шубҳали бўлган Matiz автотранспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқаришга оид ҳужжатларини сўраган. Ҳайдовчи Н.А. «Сен нимага менинг олдимга чиқасан» деб, ЙПХ инспекторини қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми va 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер