Тўқаев Сенатга янги депутат тайинлади

12:08 04 Май 2020 Сиёсат
898 0

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Маулен Ашимбаевни мамлакат парламенти Сенати аъзоси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармоннии имзолади. Мамлакат Марказий комиссияси ўз қарори билан буни тасдиқлади.

«Давлат раҳбарининг қарори билан Ашимбайев Маулен Қозоғистон Республикаси парламенти Сенатининг депутати этиб тайинланди», дейилади баёнотда.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Ашимбаевни депутат сифатида рўйхатга олди.

49 ёшли Ашимбаев Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари биринчи ўринбосари вазифасини бажарган.

Аввалроқ, Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Тоқаевнинг қарори асосида Сенат депутати Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тўхтатган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер