Тоқаев Назарбоевга алоқадор Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раисини ишдан олди

01:25 26 Январь 2022 Дунё
1138 0

Фото: Коммерсантъ

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Берик Имашевни мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимидан озод қилди.  

Манбага кўра, бу давлат раҳбарининг тегишли фармони билан амалга оширилган. Президентнинг бошқа бир фармони билан Нурлан Абдиров Марказий сайлов комиссияси раиси этиб тайинланган.

Имашев мамлакат собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг қудаси. Яъни, унинг қизи Аида Назарбоева хонимнинг ўғли Нурали Алиевнинг рафиқаси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер