Тўппонча, ов учун фойдаланиладиган гильзалар фош этилди

08:32 18 Октябр 2023 Жамият
493 0

Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлатимиз ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш қилиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади. Аммо қурол ва ўқларни юртимизга олиб киришда божхона ходимлари томонидан фош этилмоқда.

"Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “Hyundai” русумли бўлган юк автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказилганида, йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, 100 дона ов учун фойдаланиладиган гильзалар аниқланди.

Яна бир ҳолатда, “Ойбек” чегара божхона пости орқали юртимизга пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, шахсий буюмлари орасида 1 (бир) дона “GLETCHER GP K100” тўппонча, 148 дона пўлатдан тайёрланган ўқлари ҳамда 4 дона тўппонча учун газбаллон борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер