Томорқа мўъжизаси: эплаган икки ошар
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Бешариқ тумани «Ариқбоши» МФЙда яшовчи Шарифжон Кенжаевлар оиласи миришкор томорқачилар сирасига киради. Хонадондаги 6 сотихли иссиқхона ва очиқ майдондан йилнинг тўрт фаслида ҳам даромад келиб туради. Томорқада турли кўкатлар, лимон, мандарин, қулупнай, картошка, сабзи, қовун, тарвуз сингари ўн турда маҳсулотлар етиштирилади.

— Ўтган йили иссиқхонада қовун ва тарвуз етиштириш тажрибаси яхши натижа берди, — дейди Шарифжон Кенжаев. — Яқин кунларда обиноввот қовунлари ҳосилга киради. Икки юз туп қовуннинг ҳар биридан 4 тадан ҳосил олсак, 800 дона обиноввот ўртача 15 миллион сўм даромад келтиради. Бундан ташқари Жиззах вилоятида қовун етиштириш орқали оиламизнинг деҳқончиликдан оладиган йиллик даромадими 100 миллион сўмдан кам бўлмайди.
Эътиборлиси, шу кунларда ушбу оила гулчилик тармоғини ҳам йўлга қўйиш ҳаракатида бир йиллик ва кўп йиллик харидоргир навларни етиштириш тажрибасини ўрганмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг