Томдида прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди

16:47 08 Ноябрь 2021 Жамият
734 0

Бош прокуратура

Навоий вилояти Томди туманида прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда прокуратура ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этди.

Навоий вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганлиги, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини қайд этди.

Тадбир қатнашчилари янги бинода яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишишди.

Бинода туман прокуратураси билан бирга департаментнинг туман бўлими ҳам фаолият олиб боради, хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари ўрнатилган.

Энг муҳими янги бино аҳоли яшаш жойига яқин ва мурожаат этиб келувчилар учун қулай жойда жойлашганлигидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер