Толибоннинг гиёҳванд моддаларни тақиқлаши террорчиларни молиялаштиришдан маҳрум қилади

02:37 10 Апрель 2022 Сиёсат
2208 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг таъкидлашича, кўкнори ишлаб чиқариш ва савдосини тақиқлаш Афғонистонда ушбу муаммога барҳам бериш, шунингдек, минтақа давлатларининг барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги асосий вазифалардан биридир.

«Толибоннинг гиёҳванд моддаларни тақиқлаши террорчиларни молиялаштиришдан маҳрум қилади», — дейди Иргашев.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда дунёдаги барча гиёҳванд моддаларнинг 80 фоизидан ортиғи Афғонистонда ишлаб чиқарилади ва бу кўпчилик афғонлар учун оиласини боқишнинг асосий йўли. Бироқ мазкур тақиқ уларни бошқа экинлар, хусусан, гуруч, буғдой, мева-сабзавот ва полиз экинлари етиштиришга мажбур қилади.

«Расмий Тошкент худди шу тарзда Толибон бошқа соҳалардаги мажбуриятларини ҳам амалий бажаришга киришади, деб ҳисоблайди. Жумладан, қизларни мактабга қайтариш», — деган у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер