«Толибон» Кобулдаги тарихий кинотеатр фаолиятини тўхтатди 

01:25 12 Ноябрь 2021 Дунё
1472 0

Фото: AP

«Толибон» ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобулдаги бир неча ўн йиллар давомида фаолият юритиб келаётган «Ариана» кинотеатрини ёпиб қўйди. 

«Associated Press» хабарига кўра, шаҳардаги бошқа кинотеатрлар ҳам худди шундай тақдирга дуч келган.

«Ариана»да Ҳиндистон ва Америка жанговар фильмларни намойиш қилинган. «Толибон» буни шариат қонунларига зид, деган хулосага келган ва кейинчалик кинотеатр диний тарғибот учун қайта очилишини маълум қилган. 

Театр ходимлари «Ариана» қайта очилиш умидида ишлашда давом этмоқда. Уларнинг фикрича, энди бу ерда кўнгилочар фильмларни намойиш этишга рухсат берилмайди.

«Кино жуда муҳим, усиз мамлакатда маданият бўлмайди. Фильмлар орқали биз бошқа давлатлар — Америка, Европа, Ҳиндистонни кўришимиз мумкин эди», дейди журналистлар билан суҳбатда «Ариана» ходимларидан бири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер