Толибон Афғонистон ҳудудидан Термиз ўққа тутилгани ҳақидаги хабарни рад этди

16:37 20 Апрель 2022 Сиёсат
2271 0

Бу ҳақда «Толибон» ТИВ расмий вакили Абдул-Қаҳар Балхий маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, афғон-ўзбек чегарасида вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ.

Шу билан бирга, Афғонистон томони барча қўшнилари олдидаги масъулиятли ҳукумат сифатида Афғонистон чегаралари устидан назоратни таъминлаш ва кимдир томонидан хавфсизлик бузилишига йўл қўймаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳудудидан ракета отилгани ҳақидаги маълумот Ўзбекистон томонидан ҳам рад этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер