Тўланган кешбеклар 248 миллиард сўмдан ошди

14:18 26 Июль 2022 Жамият
426 0

Иллюстратив фото

Июнь ойи учун 637 115 нафар истеъмолчига 61,9 млрд сўм кешбек тўланди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида – январь-май ойлари учун яна 732,2 млн сўм кешбек тасдиқланди.

Йил бошидан буён 885 829 нафар фуқарога 248,6 млрд сўм кешбек тўлаб берилди.

Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбек қайтарилмоқда. Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг ҚР-кодини «Солиқ» мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказиши лозим. Автомобиль, темир йўл ва авиачипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун олинган харид чеклари бундан мустасно.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер