Токио-2020: Давлат Бобоновдан иккинчи ғалаба
Ҳозиргина Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича -90 кг вазн тоифасида навбатдаги беллашуви якунланди. Унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов украиналик Куэджу Набалига қарши татамига тушди.
Муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди ва у иппон баҳоси билан чорак финалга йўл олди. Унинг кейинг рақиби грузиялик Лаша Бекаури бўлади. Яна иккита беллашувда ғалаба қозонса, Бобонов Олимпия ўйинлари совриндорига айланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг