Тойлоқда замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди (Фоторепортаж)

00:24 01 Октябр 2021 Иқтисодиёт
1747 0

Фото: "Халқ сўзи"

Уни қурилишига тадбиркор Жамшед Рашидов томонидан 3,8 миллиард сўм маблағ сарфланди.

— Тойлоқда туризмни ривожлантириш, сайёҳ ва меҳмонлар учун қулайлик яратиш мақсадида мазкур меҳмонхонани қуришга бел боғлаган эдим, — дейди тадбиркор Жамшед Рашидов. — Уни «Milano garden plaza» деб номладик. Бино 4 қаватдан иборат бўлиб 25 ўринга мўлжалланган. Меҳмонхонамизда 11 та ётоқхона, 1 та ресторан 1 та бар ҳамда чўмилиш маскани ўрин олган. 11 сотих майдонда бунёд этилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган, замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган. Меҳмонхона иш бошлаши билан 5 кишининг бандлиги таъминланди.

Меҳмонхонанинг очилиш маросимида туман ҳокими Б. Бобоназаров, 2-сектор раҳбари А. Сайпиддинов, туман кенгаши депутатлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди ва меҳмонхонада яратилган шароитлар билан танишди.

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер