Тойлоқ туманида фермер хўжалиги раҳбарининг фирибгарлиги фош бўлди

17:51 18 Июль 2023 Жамият
551 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Ш.» фермер хўжалиги раҳбари Ш.Қ. фуқаро О.Қ. томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган савдо дўконига гўёки туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Ш.Қ. томонидан 300 АҚШ долларини қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер