Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")
Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини кўриб чиқди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 4 та қонуни, 2 та кодексига ва ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222–II-сонли Қарорининг 1-иловасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 9 та моддадан иборат.
Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги нормалар билан тўлдирилади. Яъни, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси бюджет ва смета-штат интизомини бузганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Ҳисоб палатаси ваколатларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ва уни маъмурий судга юбориш масаласи кўрилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган яна бир ўзгартиришга кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима тўлаш муддати ўн беш кундан ўттиз кунгача узайтирилмоқда. Жумладан, жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай тўланиши лозим.
Мунисхон КАРИМОВА(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг