Тўйда пул сочиш давлат рамзини беқадр қилишдир — Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров тўйда пул сочадиганларни давлат рамзини беқадр қилишда айблади. Депутат бу ҳақида ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.
«Тўйга ва тўйда пул сочаётганлар нафақат ўзини, балки меҳнати, фаросати ва албатта давлат рамзларини ҳам беқадр қилаётган бўлади. Бу учун жавобгарлик бор, лекин етарли эмасдек», — деб ёзади депутат.
Инсон ўзгарса жамият ўзгаради. Ресурслар қадрини англаш учун инсон аввало ўз қадрини англаши зарур, деб қўшимча қилган Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, давлат байроғи, герби ёхуд мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг