ТИВда Украина Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2023-йил 28-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенкони қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Украина икки томонлама ҳамкорлигининг турли соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва Ўзбекистон ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг