ТИВда Тожикистон Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

16:02 21 Февраль 2023 Сиёсат
401 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижроси юзасидан фикр алмашилди.

Икки ва кўп томонлама шаклларда режалаштирилган мулоқотларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирликлари ва ҳудудлари ўртасида бўлажак тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер