ТИВда Қозоғистон Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2023 йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон- Қозоғистон ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, ҳудудлараро ўзаро ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг