ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар бўйича баёнот берди

11:57 22 Июнь 2021 Сиёсат
1270 0

Ўзбекистондаги лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжаллангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан баёнот берди.

Унда қайд этилишича, сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг Ғарб давлатлари билан биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги ҳудудий жиҳатдан яқин жойлашган давлатлар учун хавф туғдираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вазирлик ушбу маълумотларни асоссиз деб баҳолаган. Шунингдек, вазирлик бир қатор оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжаллангани тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини қайд этган.

Баёнотга кўра, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган ва «Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисида»ги конвенция иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроғларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер