“Тинчлик —улуғ неъмат!” мавзусида диктант ёздик — Рухшона Адҳамова

13:40 20 Октябр 2023 Жамият
567 0

Фото: “Халқ сўзи”

Талаба-ёшлар орасида она тилига бўлган ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини шакллантириш мақсадида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Наманган тўқимачилик саноати институтида ўтказилган танловда бу саволга жавоб топилди.

Унда ОТМдаги мавжуд 3 та факультетдаги 43 та академик гуруҳларда ташкил этилган танловларда ғолиб бўлган 50 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этиб, диктант ёзиш маҳоратларини синовдан ўтказишди.      

Якунда диктантни адабий тил меъёрларига қатъий амал қилиб, ҳуснихат билан ёзган ва юқори натижаларни қайд этган ёшларга институт ректорининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

— Бу каби танловлар биз талабаларни дарсдан сўнгги бўш вақтимизни мазмунли ташкил этиш, ўз устимизда ишлаш учун хизмат қилади. Бугун биз “Тинчлик —улуғ неъмат!» мавзусида диктант ёздик. Очиғи жуда қувондим. Нега деганда, мен мактаб давримда ҳам диктант ёзишни жуда яхши кўрардим. Ташкилотчиларга раҳмат! — дейди 1-босқич талабаси, мазкур танлов ғолибаси Рухшона Адҳамова.

Институтда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

                                                                  Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер