“Тифло брайл” доскаси ихтиро қилинди
Бугунги кунда “Нурли маскан” махсус мактаб-интернатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчи-болалар таҳсил олишмоқда. Уларга таълим бошқалардан фарқи равишда брайл алифбосидан фойдаланган тарзда берилади.
Бухоро шаҳридаги мактаб-интернат ўқитувчиси Султон Султоновда кўришда нуқсони бўлиб, анчадан буён болалар учун осонроқ, замонавий ва қулай методларни ишлаб чиқишни мақсад қилиб, “Тифло брайл” доскасини ихтиро қилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Мазкур досканинг устун жиҳати шундаки, унда бир вақтнинг ўзида ҳарфлар билан биргаликда рақамлар устида ҳам ишлаш мумкин. Қаҳрамонимиз доскани янада ихчамлаштирганидан сўнг, у ўқитувчиларнинг дарс жараёнидаги асосий ўқув қуролига айланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг