Тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

12:34 12 Июль 2024 Жамият
353 0

Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

  • тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
  • ҳудудга кириш жойлари;
  • тест синови ўтказиладиган жой номи;
  • тест синови ўтказиладиган жой манзили;
  • бино рақами;
  • тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
  • жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).

Тест синовларини ўтказиладиган бинолар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали (uzbmb.uz) танишиш мумкин.

Шунингдек, «Абитуриент рухсатномаси»да берилган QR-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер