"Тesla" 6 мингга яқин автомобилни қайтариб олмоқчи

20:10 30 Июль 2021 Дунё
1595 0

"Тesla" АҚШдаги 5 970 та электр транспорт воситасини қайтариб олмоқчи.

AP манбасининг хабар беришича, автомобилларни қайтариб олишнинг асосий сабаби — бу транспорт воситаларининг тормоз тизимидаги носозлик ҳисобланади. Шундай қилиб, ушбу автоуловларнинг тормоз босими мурватлари яхши тортилмаганлиги маълум бўлди.

AҚШ автомобиль йўллари ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармаси  ҳам"Model 3" ва ”Model Y" моделларида ана шундай нуқсонлар аниқланганани тасдиқлаган. 

Шу йилнинг февраль ойида компания АҚШ бўйича 135 мингта "Model S“ ва ”Model V" автомобилларини қайтариб олганди. Бу уларнинг сенсорли экранларида учраган камчиликлар билан изоҳланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер