Термизда замонавий лабаратория иш бошлади

11:46 25 Ноябрь 2019 Жамият
2896 0

Термиз шаҳрида Туркиянинг “Kanimed Healthcare” компаниясининг “ALLES SAGLIK GROUP” Термиз маркази офиси ҳамда “КАНИ-ЛАБ” лабараторияси ўз фаолиятини бошлади. Энг замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган лабараториянинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Президентимизнинг шу йил 16 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ушбу лойиҳа вилоят аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида янада қулайликларни яратди. Жумладан, эндиликда мазкур лабараторияда бир томчи қондан 200 турдаги таҳлилни амалга ошириш имконияти мавжуд. 6000 ҳажмга эга автомат биокимёвий иммуноанализаторда қон зардобидаги барча параметрларни аниқлаш мумкин. Шунингдек, бу ерда аллергик, ўсма касалликларни, қон таркибидаги турли хил микробларни эрта аниқлаш имконини берувчи энг замонавий ускуналар ўрнатилган. Авваллари бундай таҳлиллар фақат тиббиёт ривожланган давлатларда амалга оширилар, фуқароларимиз катта маблағ эвазига хорижий давлатлардан шифо излашарди.

Лаборатория-диагностика маркази келгусида ўз фаолиятини янада кенгайтириб, нафақат маҳаллий аҳоли, балки, тиббиёт туризми йўналишида қўшни давлатлар аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.

Янги тиббий марказ тақдимотида Ўзбекистона Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов, Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов, Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмед Сураййа Эр иштирок этди.

Илҳом Раҳматов, 
“Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер