Термизда маст ҳолатдаги «Tico» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторига бир неча миллион сўм пора таклиф қилди
Фото: Архив сурат
Термиз шаҳрида жорий йилнинг 10 февраль куни ҳайдовчи автомобилни ҳибсхонадан олиб чиқишда ёрдам бериш учун ЙПХ инспекторига етти миллион сўм миқдорида пора таклиф қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идораси ходими ҳайдовчиси ўзини шубҳали тутган «Tico» автомобилини тўхтатган. Йўл-патруль хизмати инспектори тестер ёрдамида эркакнинг маст ҳолатда бўлганлигини аниқлаган, шу муносабат билан у маъмурий баённома тузиб, автомашинани жарима майдончасига юборган.
Кейинроқ ҳуқуқбузар ходимнинг иш жойига келиб, унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмагани ва автомашинани жарима майдончасидан олишга ёрдам бериши учун унга етти миллион сўм таклиф қилган.
ЙПХ инспектори эркакка ўз таклифининг ноқонунийлигини тушунтирган, бироқ ҳуқуқбузар сўзида қатъий турган.
ЙПХ инспектори Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғига мурожаат қилиб, ўз ҳисоботида воқеа юзасидан батафсил тушунтириш бериб, фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Эркак етти миллион сўм пул ўтказаётган вақтда ҳибсхона ёнида қўлга олинди, прокуратура ишни кўриб чиқмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг