Термизда бир йўла уч эгизак туғилди

21:08 07 Октябр 2019 Жамият
3343 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи Умид Ҳайдаров ва Ирода Хўжамовалар бир йўла уч нафар фарзанднинг ота-онаси бўлишди. Чақалоқларнинг икки нафари қиз, бир нафари ўғил, уларга Ҳасанбой, Фотима ва Зуҳра, деб исм қўйишди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида дунё юзини кўрган эгизаклар ҳозирда шифокорлар назоратида.

Умиджон ва Иродахонлар бугунгача икки нафар фарзанднинг ота-онаси бўлган. Уч нафар эгизак эса уларнинг бахтини янада тўкис қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер