Термиз шаҳридаги Президент мактаби халқаро эътирофга сазовор бўлди
Термиз шаҳридаги Президент мактаби нуфузли Халқаро мактаблар кенгаши (CIS) аъзолигига қабул қилинди. Ушбу халқаро эътироф таълим муассасасида ўқув жараёнлари жаҳон таълим стандартларига тўлиқ мос эканини тасдиқлайди.
CIS аъзолиги Президент мактаби ўқувчилари ва битирувчилари учун янги имкониятлар эшигини очади. Хусусан, улар дунёнинг етакчи ТОП университетларида тўлиқ грант асосида таҳсил олиш имкониятини кенгайтиради.
Мазкур ютуқ вилоятда замонавий, рақобатбардош ва сифатли таълим тизимини ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг