Термиз шаҳрида Ёшлар маслаҳат гуруҳи фаолиятини ривожлантириш бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда
Термиз шаҳрида БМТнинг «Ўзбекистонда ёшлар ва болалар учун қулай маҳаллий бошқарувни инклюзив тарзда ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ўқув семинарлари ташкил этилди.
Уларда халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари ҳамда ёшлар маслаҳат гуруҳлари иштирок этмоқда.
Тренингларда Кенгаш ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи миллий модели, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ёшлар маслаҳати гуруҳларининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан тажриба алмашилди.
Ўқув семинарлари давомида иштирокчилар бошқарув жараёнларида ёшлар ва болалар иштирокини ошириш бўйича халқаро ва миллий тажриба билан танишди. Маҳаллий бошқарувдаги ёшлар маслаҳат тузилмалари, уларнинг ваколат ва функцияларини чуқурроқ ўрганиш имкониятига эга бўлди.
Бундан ташқари, бюджет жараёнида ёшлар устуворликларини инобатга олиш, ташаббусли бюджетлаштириш ҳамда давлат молиясини ва маҳаллий молияни бошқариш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.
Тренинглар якунида иштирокчилар гуруҳларда ишлаган ҳолда келгуси 6 ойга мўлжалланган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди ва уни тақдим этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг