Термиз халқаро савдо марказида экспорт ҳажмларини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилди

23:06 17 Апрель 2026 Сиёсат
103 0

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзолари Ўзбекистон – Афғонистон чегара ҳудудида жойлашган Термиз халқаро савдо марказига ташриф буюриб, ушбу эркин савдо зонасида амалга оширилаётган экспортга йўналтирилган лойиҳалар ижроси билан танишди.

Термиз халқаро савдо маркази давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2024 йилда ишга туширилган бўлиб, Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган илк эркин савдо зонаси ҳисобланади.

Мазкур объектнинг умумий майдони 26 гектарни ташкил этади. Унда савдо ва ишлаб чиқариш корхоналари, халқаро бизнес мактаби, логистика маркази, божхона терминаллари, омборхоналар, музлаткичлар, меҳмонхона ҳамда замонавий тиббиёт клиникаси жойлашган.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда марказда мамлакатимиз маҳсулотлари экспортини кенгайтириш мақсадида 260 дан зиёд савдо ва ишлаб чиқариш мажмуалари фаолият юритмоқда. Жумладан, афғонистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда 134 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Термиз халқаро савдо маркази орқали Афғонистонга 325 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган. Эркин савдо зонасига эса 500 мингдан зиёд хорижий фуқаролар ташриф буюрган.

Сенаторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер