“Термиз халқаро аэропорти” МЧЖ фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Термиз халқаро аэропорти” МЧЖ фаолияти ўрганилди.
Ўрганишда, фуқароларга намунали хизмат кўрсатиш, юк-багажларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш қатъиян лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг Сурхондарё филиали ҳамда Термиз дарё порти фаолиятлари ҳам ўрганилди.
Мутасаддиларга мавжуд муаммолар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг