Термиз давлат музей-қўриқхонасида қиймати 3 ярим миллиард сўмга яқин зарар аниқланди

19:42 24 Август 2022 Жамият
883 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимовнинг топшириғига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошчилигида Ишчи гуруҳ жорий йилнинг июнь—июль ойлари Андижон, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейларида ҳамда Термиз давлат музей қўриқхонасида сақланаётган ноёб ашёлари хатловдан ўтказилди ҳамда уларнинг сақланиши ва хавфсизлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганишда Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида жами 4 дона, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида жами 9 дона ашёлар музейнинг Кирим ва Инвентарь китоблари ҳамда илмий паспортларининг тавсифномаларига, ўлчами, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Шунингдек, Термиз давлат музей қўриқхонасида ҳам ўрганишлар олиб борилди ва жами 24 дона ашёлар музейнинг Кирим ва Инвентарь китоблари ҳамда илмий паспортларининг тавсифномаларига, ўлчами, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги, 58 номдаги ашёлар музей фондида йўқлиги маълум бўлди.

Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 19 августдаги Санъатшунослик эксперти хулосаларига кўра Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида аниқланган зарар қиймати 31 000 000 сўмни, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида 23 700 000 сўмни, Термиз давлат музей қўриқхонасида 3 466 800 000 сўмни ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер