“Темур тузуклари” билимдонлари аниқланди
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу беллашувда ҳарбий хизматчилардан иборат 6 та жамоа вакиллари иштирок этиб, Темур тузуклари асари бўйича билимларини синовдан ўтказдилар.

Иштирокчилар Темур тузукларида илгари сурилган давлат бошқаруви, адолат, ҳарбий интизом, ватанпарварлик ва ёшлар тарбиясига оид ғоялар асосида Амир Темур меросининг бугунги кунда ҳам долзарб эканини чуқур англадилар.
Якунда биринчи ўрин Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Божхоначилар” жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг “Лочинлар” ва учинчи ўринни мудофаа вазирлиги қўмондонлигининг “Темур издошлари” жамоаси қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг