Темир йўлдан ўтаётганда ҳушёрлик талаб этилади

07:30 22 Декабрь 2021 Жамият
598 0

Сўнгги йилларда мамлакатимиз темир йўл тармоғида электрлаштириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Бунинг самараси ўлароқ ҳозирги кунда юк ва йўловчи поездларини замонавий электровозлар орқали тортиб ўз манзилига етказиб қўйилмоқда. 

Бундан ташқари, юртимизга олиб келинган «Афросиёб» замонавий электропоездларининг сони 6 та етди. Буларнинг бари халқимизнинг узоғини яқин қилиш, турмуш фаровонлигини янада ошириш мақсадида қилинмоқда.

Ана шундай улкан ишлар қилинаётган бир пайтда темирйўлдан ўтишда айрим фуқароларимиз томонидан эътиборсизликка йўл қўйилиши ёки юқорида контак тармоғи бўлишига қарамасдан темир йўл ҳудудида вагон устига чиқиши натижасида бахтсиз ҳодисалар кузатилмоқда.

Жорий йил 19 декабрь куни тунги соат 00:32 ларда Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Оққовоқ» станциясининг 21- километрида, ИИВ академик лицейининг 3-курс талабаси турган вагон устига чиққан. Натижада йигитни электр токи уриши оқибатида у воқеа жойида вафот этган.

Юртдошларимиздан темир йўл ҳудудидан ўтаётганда белгиланган жойлардан, қоидага риоя қилган ҳолда ўтишларини, бундан ташқари вагонларнинг устига чиқишга умуман йўл қўймасликларини, темир йўл ҳудудига келганда доимо ҳушёр бўлишлари сўралади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер