Темир йўл транспортидан бир кунда қанча одам фойдаланади?
Миллий статистика қўмитаси январь март ойлари давомида темир йўл транспортидан бир кунда нечтадан одам фойдалангани ҳақида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида темир йўл транспортидан бир кунда ўртача 31,9 минг нафар йўловчилар фойдаланган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 минг нафарга ошган.
Шу вақт ичида умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали ташилган асосий турдаги юклар ҳажми ҳам 27 миллион тоннани ташкил этди. Бу натижа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3%га юқори.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг