Янги таҳрирдаги “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

13:45 15 Январь 2024 Жамият
688 0

Фото: Архив сурат

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида” янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Темир йўл транспорти тўғрисида” янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сон қарорига мувофиқ тайёрланган.

Қонун лойиҳасининг асосий ғояси темир йўл тармоғини ривожлантириш учун тегишли ҳуқуқий муҳит яратиш, темир йўл транспортини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, давлат ва фуқароларнинг темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни хавфсиз ташишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер