Темир йўл рельслари совуқдан ёрилган – Европада совуқ ҳаво рекорд даражага етди
Бир қатор Европа мамлакатларида ҳаво рекорд даражада совиб кетди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
Совуқ туфайли транспорт ҳаракати тўхтаган. Йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳам кўпайган.
Мисол учун, Полшада 11 йил ичида биринчи марта ҳаво ҳарорати -28 даражадан пастга тушди. Варшавада темир йўл рельслари совуқдан ёрилди. Бу эса поездлар ҳаракатининг кечикишига олиб келди.
Чехия Республикасининг кўплаб минтақаларида ҳарорат -20 даражагача совуқлашди. Маҳаллий синоптикларнинг фикрига кўра, 18 январга ўтар кечаси Чехия аҳолиси учун йилнинг энг совуқ куни бўлди.
Германия ва Швейцарияни қор қоплади. Германия йўлларида қутқарувчилар қулаган дарахтларни тозалашмоқда. Мамлакатда йўл-транспорт ҳодисалари сони сезиларли даражада ошди.
Шунингдек, Туркияда ғайритабиий қор ёғиши қайд этилди. Истанбулда транспорт ҳаракати тўхтаб қолган.
Ўтган ҳафта Испанияда рекорд даражадаги совуқ ҳарорат кузатилди. Иккита вилоятда ҳарорат -20 даражадан пастга тушди. Валенция, Барселона, Севиля, Мурцияда ҳам совуқ об-ҳаво қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг