Темир йўл кесишмасида «Cobalt» йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди

17:57 08 Январь 2022 Жамият
1444 0

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Жорий йилнинг 7 январь куни соат 18:18 да Xонқа – Боғот темир йўл кесишмасида поезд «Cobalt» русумли автомобиль билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Маълумотларга кўра, йўловчи поезди ҳаракати вақтида Хива – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Cobalt» ҳайдовчиси тақиқловчи белгига қарамай, темир йўл кесишмасига қараб ҳаракатланган ва шундан сўнг поезд билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.

Поезд шикастланган. Уни таъмирлаш учун махсус техника чақирилган.

Натижада соат 19:15 да поезд йўлга чиқиб, йўловчиларни манзилига етказган. Поезднинг кечикиши деярли бир соатга чўзилган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер