"Telegram"да янги платформа ишга туширилди

01:51 27 Октябр 2021 Дунё
1488 0

Фото: Keystone Press Agency

"Telegram" мессенжери реклама платформасини ишга туширди. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Таъкидлашича, мессенжер рекламалари 1000 дан ортиқ обуначига эга бўлган йирик оммавий каналларда ишлайди. Реклама матнида кўпи билан 160 та белги бўлиши лозим.

Шунингдек, рекламалар мазмуни фақат улар кўрсатиладиган каналлар мавзуларига асосланади. Бу шуни англатадики, "Telegram" каналига ташриф буюрган ҳар бир кишига бир хил хабар кўрсатилади. Шу билан бирга, фойдаланувчи маълумотлари таҳлил қилинмайди.

Аввалроқ "Telegram" асосчиси Павел Дуров мессенжерда реклама хабарларини жойлаштириш механизмини ҳақида гапирган эди. Унинг таъкидлашича, илова фойдаланувчиларининг аксарияти янгиликни деярли сезмайдилар.

Дуровнинг сўзларига кўра, "Telegram"даги чатлар, шахсий суҳбатлар ёки гуруҳларда реклама кўрсатилмайди. Шунингдек, рекламаларни кўрсатишда шахсий маълумотлардан фойдаланилмайди. Чунки компания учун фойдаланувчи махфийлиги биринчи ўринда туради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер