Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

12:33 26 Февраль 2026 Жамият
513 0

Навоий ва Тошкент вилоятларида интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситасини сотиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Telegram мессенжери орқали гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар фуқаро Н.И.га «ч.» боти орқали «мефедрон» моддасини сотишга келишиб, 2 млн сўм пулни банк пластик картасига ўтказиб олиб, гиёҳвандлик воситасини геолокация бўйича Навоий шаҳар, «Сунбула» кўчасида жойлашган қаровсиз уйга етказиб берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Ушбу ҳолатда ҳам Telegram мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фуқарога 3,95 грамм гиёҳвандлик воситасини 1,1 млн сўмга сотишга келишиб, гиёҳвандлик воситасини берилган локацияга яъни Сергели тумани, «Узумзор 1-тор» кўчасидаги симёғоч тагига яшириб қўйганликлари фош қилинган.

Шунингдек, 0,51 грамм гиёҳванд воситасини Яшнобод тумани, «Паркент» кўчасидаги бетон орасига, 0,86 грамм гиёҳванд воситасини Яшнобод тумани, «Мустақиллик» МФЙ, ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасидаги дарахт тагига яшириб қўйганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер