Ўзбекистонда ва бошқа давлатларда Telegram ишламай қолди

19:02 16 Декабрь 2020 Дунё
1517 0

Telegram'даги носозликлар, узилишлар Ўзбекистон (асосан Тошкентда), Италия, Франция, Беларусь Республикаси, Полша, Испания, Эрон, Германия, Латвия, Россия, ва бошқа мамлакатларида кузатилди.

"Telegram" мессенжери маъмурияти чоршанба куни содир бўлган Европа ва Яқин Шарқдаги узилишларни бартараф этиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

«Бизнинг баъзи фойдаланувчиларимиз, хусусан Европа ва Яқин Шарқда, ҳозирда уланиш муаммоси мавжуд. Биз онлайн равишда қайта тиклашга ҳаракат қилмоқдамиз. Илтимос, кутинг ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади мессенжер маъмурияти томонидан берилган изоҳда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер